Создать публикацию

Uz

Эртага ҳаво ҳарорати тушиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 июнь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-20, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.


Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.


Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.