Создать публикацию

Uz

«Реал»нинг янги бош мураббийи эълон қилинди

 

«Реал»нинг янги бош мураббийи эълон қилинди
«Реал»нинг янги бош мураббийи эълон қилинди


Испания терма жамоасининг амалдаги устози Хулен Лопетеги «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти расман e"lon qildi


51 ёшли мураббий ЖЧ-2018дан сўнг Мадрид клубида иш бошлайди. У «Реал» билан 3 йиллик шартнома тузди. Лопетеги 2016 йилдан буён Испания терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётганди.


Бундан олдин «Порту» ва 2008/09 йилларда «Реал Мадрид Кастилья»ни бошқарган.


Лопетеги 1988-1991 йилларда «Реал» дарвозабони бўлган, кейинчалик «Барселона» шарафини ҳам ҳимоя қилган.