Создать публикацию

Uz

Туркияда сайловлар: Эрдўғаннинг рейтингида пасайиш кузатилди


Туркияда сайловлар: Эрдўғаннинг рейтингида пасайиш кузатилди
Туркияда сайловлар: Эрдўғаннинг рейтингида пасайиш кузатилди


Сўнгги кунларда Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рейтингида сезиларли даражада пасайиш кузатилган. Ҳозирда унинг рейтинги 46-47 фоизни ташкил қилмоқда.

 

Шу билан бирга Эрдўғаннинг сайловдаги асосий рақиби Республика Халқ партияси лидери Муҳаррам Инженинг рейтинги ўсишда давом этмоқда. Сайловчиларнинг деярли 30 фоизи уни қўллаб-қувватлашга тайёр.

 

Агар жараёнлар 24 июнга қадар шундай давом этса, у ҳолда сайловнинг иккинчи тури бўлиб ўтади.

 

Ҳукмрон партиянинг рейтинги пасайишига асосий сабаб сифатида Туркия миллий валютаси билан боғланмоқда. Йил бошидан буён турк лираси 20 фоизга ўз қийматини йўқотди. Аслида, турк лирасининг қадрсизланиши 2 йил олдинги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг бошланган эди.

Manba: qalampir.uz