Создать публикацию

Uz

Чинозда "янги Аҳмадбой" қўлга олинди


Чинозда "янги Аҳмадбой" қўлга олинди
Чинозда "янги Аҳмадбой" қўлга олинди


Тошкент вилоятининг Чиноз туманида пулларни икки баробар қийматда қайтариб бериш ваъдаси билан одамлардан 330 миллион сўм олиб, уларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

14 июнь куни Чиноз тумани ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, ушбу туманда яшовчи, муқаддам судланган К.Ю. исмли фуқаро 2016 йил май—июнь ойларида «Янгийўл автобизнес сервис МЧЖ» деб ёзилган сохта ташриф қоғози билан фуқароларни ишончига кирган. У одамлардан фоиз ҳисобида пул ва қора молларни икки баробар қийматда қайтариб беришни ваъда қилган ҳолда жами 330 500 000 сўм пулларини олган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ю.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда