Создать публикацию

Uz

Астрономлар биринчи марта қора туйнукнинг юлдузни ютиб юбориши жараёнини кўрди

Астрономлар биринчи марта қора туйнукнинг юлдузни ютиб юбориши жараёнини кўрди (видео)
Астрономлар биринчи марта қора туйнукнинг юлдузни ютиб юбориши жараёнини кўрди (видео)


Испаниялик олимларнинг кузатувлари натижасида одамлар биринчи марта қора туйнук юлдузни том маънода майда бўлакларга ажратиб ташлаётганини, сўнг уни ютиб, кейинчалик улоқтириб юбораётганини кўришга муваффақ бўлди, деб ёзади «Nur.kz».

Ушбу космик ҳодисани Андалусиядаги Астрофизика институти олимлари видеоролик кўринишида намойиш этди.

Астрономлар таъкидлашича, узоқ вақтлар давомида инсоният юлдузларнинг қора туйнук томонидан ютиб юборилиши ҳақидаги маълумотдан бехабар бўлган, чунки бундай йирик қора туйнуклар Ер сайёрасидан ҳеч қачон кўринмаган.

Олимлар WHТ инфрақизил телескопи орқали Ердан 150 миллион ёруғлик йили узоқлигида жойлашган Арп 299 галактикаси ядросидаги иссиқлик чақнашини кузатди.

Мутахассислар шундай хулосага келдики, қора туйнук юлдузни Ерда динозаврлар эраси давом этаётган вақтда ютиб юборишни бошлаган. Аммо бу маълумотлар Ер сайёрасигача энди етиб келган.