Создать публикацию

Uz

Бугунги ўйинлар анонси. Неймар Месси уддалай олмаган ишни бажара оладими?

Бугунги ўйинлар анонси. Неймар Месси уддалай олмаган ишни бажара оладими?
Бугунги ўйинлар анонси. Неймар Месси уддалай олмаган ишни бажара оладими?


Бугун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинлар давом эттирилади. Бугун жаҳон чемпинатининг икки фаворити — Бразилия ҳамда Германия терма жамоалари майдонга тушишади.

Бугуннинг дастлабки ўйини Тошкент вақти билан соат 17:00 да Коста-Рика ҳамда Сербия ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур терма жамоаларнинг даражаси тенг бўлгани учун ўйин шиддатли кечиши кутилмоқда.

Соат 20:00 да эса Германия Мексикага қарши майдонга тушади. Бир томондан ушбу тўқнашувда “немис машинаси” фаворит саналяпти, аммо Германия таркибининг нисбатан ёш ва мундиалда тажрибасизроқ эканлигини инобатга олсак, Мексикада ҳам имкониятлар юзага келиши тайин.

Ниҳоят, тунги соат 21:00 да Бразилия термаси Шветсарияга қарши саф тортади. Неймар қўшини Шакири лашкарининг қаршилигини синдиришга уриниб кўради. Кўрамиз, Неймар жамоасини ғалаба сари етаклай олармикин? У Роналду уддалаган, Месси эса амалга ошира олмаган миссияни қанчалик бажара оларкин? Балки, бугун бу галги жаҳон чемпионатининг иккинчи хет-тригини кўрармиз.