Создать публикацию

Uz

Самарқанддаги нонвойхонада портлаш юз берди


Самарқанд туманининг «Ўзбеккенти» маҳалласида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биноси олдида ўрнатилган газ тақсимлаш қутисининг ер остидан ўтган қувуридан табиий газ сизиб чиқиб, бинонинг ертўласида тўпланиб қолади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Бунинг оқибатда бинода жойлашган нонвойхона ишчиси, мазкур маҳалласида яшовчи Ж.Р. электр чироғини ёққан вақтида газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиқди.

Ёнғин натижасида нонвойхонада ишловчи Ж.Р. ва Ургут туманида яшовчи Х.Д. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.