Создать публикацию

Uz


Собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматов Андижонга ташриф буюрди

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов Андижон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зокиржон Алматов масъул ходимлар билан бирга Андижон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида шаҳар-туманлар ИИБ ходимлари, ушбу шаҳар-туманлар ҳокимларининг Хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи кенгашлари раислари, бош имом-хатиблар ҳамда бошқа жамоатчилик институти вакиллари билан жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактикаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда осойишталикларини таъминлаш, ёшларни турли ёт ғоялардан сақлаш борасида узвий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида учрашув ўтказди.

Тадбирда тинчлик ва осойишталикнинг таъминлаши, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, нафақат ички ишлар ва бошқа хуқуқ тартибот органларининг, балки ҳар бир инсонинг энг аввало, инсонийлик бурчи эканлигини таъкидланди. Зокиржон Алматов Андижон вилоятининг ҳар бир маҳалласида «Огоҳ қўшни» тизимини жорий этиш таклифини берди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ҳам дилдан суҳбат ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Андижон вилоятига ташрифининг иккинчи кунида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида таниқли спортчилар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашди.

Ёшлар ўртасида бокс спортини кенг тарғиб қилиш ва турли оммавий спорт мусобақаларини янада кўпроқ ўтказиш орқали уларни турли ёт иллатлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олишга эришиш мумкинлиги борасида ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов масъул ходимлар билан бирга Асака туманига ҳам ташриф буюриб, «Сабо ҳамкор» масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулида банан ва помидор етиштирилувчи замонавий иссиқхона фаолияти билан ҳам танишди.

Бўлиб ўтган тадбирда 16 ёшга тўлган бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.