Создать публикацию

Uz

Эронда полициячиларни босиб кетган ҳайдовчи дорга осилди

 

Эронда полициячиларни босиб кетган ҳайдовчи дорга осилди
Эронда полициячиларни босиб кетган ҳайдовчи дорга осилди


Эрон пойтахти Теҳронда уч нафар полиция ходимини босиб кетиб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган автомобиль ҳайдовчиси дорга осилди, деб хабар берди Даракчи нашри.


Нашрнинг хабар беришича, жорий йилнинг февраль ойида Муҳаммад Салас қасддан полиция ходимларини автомобилда босган. Аниқланишича, у жиноят содир этганда қаттиқ ғазабда бўлган.


Ўша вақтда полиция ходимлари ва маҳаллий “Дервиши Гонабади” диний жамоатчилиги сўфилари ўртасида тўқнашув содир бўлган эди. Тўқнашув оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлган, 30 киши жабрланган, 300 киши қамоққа олинган эди.