Создать публикацию

Uz

Депутат Google, Facebook, Instagram каби IT-компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф қилди

 

Депутат Google, Facebook, Instagram каби IT-компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф қилди
Депутат Google, Facebook, Instagram каби IT-компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф қилди


Қирғизистон парламенти депутати Руслан Казакбаев Facebook, Google, Instagram каби йирик IT-компанияларга солиқ жорий қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у парламент мажлисида баёнот берди.


“2017 йилнинг 1 январидан Россияда Googleга солиқ жорий қилинган. Бу қонун электрон формада хизмат кўрсатувчи хориж компанияларига қўшимча қиймат солиғи тўлашни кўзда тутади. Ҳаммамиз яхши биламизки, кўплаб фирмалар ўз товар ва хизматларини Facebook, Google, Twitter ва Instagramда сотиш учун миллионлаб доллар сарфлашади. Масалан, ҳар бир университет ҳар ойда интернетдаги реклама учун 500 доллар сарфлайди. Агар битта университет шунча пул сарфлар экан, тижорат компанияларнинг қанча сарфлашини ўзингиз ҳисоблаб кўраверинг”, - деди Казакбаев.


Руслан Казакбаевнинг таъкидлашича, компаниялар банк орқали тўғридан тўғри халқаро фирмаларга пул ўтказади ва шу сабабли Қирғизистон Россия тажрибасини қўллаши керак. Маълумотларга кўра, қонун кучга кирганидан сўнг ўтган уч ой мобайнида Россия бюджетига 2 миллиард рубль тушган.


Маълумот учун, Россияда интернет орқали дастурий таъминот ва бошқа контентни сотадиган хорижий компаниялар 18 фоиз миқдорида ҚҚС тўлайди. Марказий Осиё минтақаси республикалари орасидан биринчи бўлиб йирик интернет-компанияларини солиққа тортиш таклифи Тожикистон Алоқа хизмати раҳбари Бек Зуҳуров томонидан илгари сурилган эди. Аммо мамлакатда бу масала сўзлигича қолиб кетди.