Создать публикацию

Uz

Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн доллар қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи

 

Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн доллар қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи
Гулнора Каримованинг адвокати Ўзбекистонга 810 млн доллар қайтарилиши бўйича шикоят қилмоқчи


Гулнора Каримова адвокати Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 700 миллион Швейцария франки (810 миллион доллар) миқдоридаги маблағларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича норозилик шикоятини киритмоқчи, деб ёзади Sputnik.


Ҳимоячи Грегуар Манжа тез процедура бўйича маблағларни мусодара қилинишига қаршилигини билдириб, бу борада Федерал жиноят судига мурожаат қилмоқчи.


Яқинда ОАВлар Берн ҳукумати имкон қадар Тошкентга тезроқ пулларни қайтаришга манфаатдорлиги ҳақида хабар берилганди.


Хабарда қайд этилишича, май ойида Швейцария прокурорлари Женева ва Цюрихдаги банклардаги Гулнора Каримова ҳисобида бўлган маблағларни Ўзбекистонга репатриация қилиш тўғрисида буйруқ берганлар.


Каримованинг адвокати сўзларига кўра, олтита айбланувчининг иккитасини тан олиш асосида мусодара қилиш жиноят ишининг норасмий бўлишига тенглаштирилади ва ҳимоя остида бўлган мижознинг адолатли судловга бўлган ҳуқуқларини бузади.