Создать публикацию

Uz

«Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари ўзгарди


«Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари ўзгарди
«Ўзавтосаноат» АЖ раҳбари ўзгарди


«Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Умиджон Салимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури орқали XABAR BERILDI


Қайд қилинишича, бу ҳақдаги қарор 26 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев раислиги остида автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишда қабул қилинди.


Салимовнинг ишдан бўшатилишга фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги қониқарсиз ҳолат сабаб бўлган.


«Ўзавтосаноат»га аввал Бош прокуратура тизимида фаолият кўрсатган Шавкат Умурзоқов раҳбар этиб тайинланган.