Создать публикацию

Uz

Швеция сўнгги турда Мексикани йирик ҳисобда енгди ва кейинги босқичга йўл олди (фото)

 

Швеция сўнгги турда Мексикани йирик ҳисобда енгди ва кейинги босқичга йўл олди (фото)
Швеция сўнгги турда Мексикани йирик ҳисобда енгди ва кейинги босқичга йўл олди (фото)


ЖЧ-2018 мусобақаси "F" гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Мексика ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Екатеринбург Арена”да бўлиб ўтган ўйинда Европа вакилларининг йирик ғалабаси билан тугади.


Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлим дебюти эса шведларга омадли келди, 50-дақиқада Аугустинссон жамоасини олдинга олиб чиқди. 62-дақиқада Мексика дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Гранквист аниқ бажариб жамоасининг иккинчи голини урди.


74-дақиқада Альварес ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб йирик кўринишга келди.


Шу тариқа, Швеция муҳим ғалабани қўлга киритган ҳолда 1/8 финалга 1-ўринни олиб йўл олди йўл олди. Мексика эса Германиянинг мағлубияти сабаб, кейинги босқичга чиқадиган бўлди.


ЖЧ-2018

"F" гуруҳи 3-тур


Мексика – Швеция 0:3 (0:0, 0:3)


Голлар: 0:1 – 50 Аугустинссон, 0:2 – 62, пенальти Гранквист, 0:3 – 74, автогол Альварес.


Мексика – Очоа, Морено, Сальседо, Альварес, Лайюн, Эррера, Гальярдо (Фабиан, 65), Вела, Гуардадо (Корона, 75), Лосано, Эрнандес.


Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон, Ларссон (Свенссон, 57), Экдаль (Хильемарк, 80), Форсберг, Берг (Телин, 68), Тойвонен.


Огоҳлантиришлар: Гальярдо (1), Ларссон (26), Морено (61).