Создать публикацию

Uz

2018 йилда Ўзбекистонда биринчи марта дефляция қайд этилди

 

2018 йил июнь ойида Ўзбекистонда биринчи истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари умумий даражасида пасайиш кузатилгани қайд этилди. Ой давомида товарлар нархи ўртача 0,6 фоизга пасайган бўлса, хизматлар эса аксинча, 0,3 фоизга қимматлашган. Дефляция (инфлацияга қарама-қарши жараён) даражаси 0,4 фоизни ташкил этди, дейилади Давлат статистика қўмитаси маълумотида.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 1,8 фоизга арзонлашди. Мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларининг пасайиши, жумладан, тухум, шакар, ёғ ва мой маҳсулотларининг арзонлашгани умумий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражасига сезиларли таъсир кўрсатиб, умумий ИНИнинг 1,5 фоиз даражасида пасайишига олиб келди. Шулар билан бир қаторда гўшт, нон, алкагол ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг қимматлашиши умумий ИНИнинг кўтарилишига ёрдамлашди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига кирувчи товарлар нархлари орасида қимматлашиш борасидаги етакчилик ёрма ва дуккаклиларга (ўсиш 15,3 фоиз), пасайиш бўйича эса картошка ҳамда сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади (пасайиш мос равишда 38,9 фоиз ва 29,1 фоиз).

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари қимматлаш 0,8 фоизга қимматлашди. Автомобиллар учун ёқилғи ҳамда қурилиш материалларидан ташқари ушбу гуруҳнинг асосий турдаги маҳсулотлари нархлари орасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмади.

Аҳоли учун автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчалари орқали сотилаётган пропан нархининг қимматлашиши асосий турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар гуруҳи индексининг кўтарилишида асосий таъсир омили сифатида қайд этилган. Республика бўйича ой давомида ушбу маҳсулотнинг нархи ўртача 63,3 фоизга қимматлашди. Биржадаги котировка нархлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида шаклланаётган ҳолатлар пропан нархлари даражасининг сезиларли даражада қимматлашишига ўз таъсирини ўтказди.

Қурилиш материаллари нархлари ой давомида ўртача 1,5 фоизга қимматлашди. Цемент ва гулқоғознинг нархи бошқа маҳсулотларга нисбатан сезиларли даражада қимматлашди.

Июнь ойи давомида аҳоли учун хизматлар тарифлари нархларида жиддий ўзгаришлар кузатилмади ва бор йўғи 0,3 фоизлик ўсиш ҳолати қайд этилди. Нарх тарифларининг нисбатан барқарор суръатларда ошиб бориши қаторида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархи ўртача 1,4 фоиз ва маиший турдаги хизматлар эса 0,4 фоизга қимматлашди.

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори асосида жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳудуд бўйича шаҳар автобус транспортида йўл хақи 66,7 фоизга оширилди. Хоразм вилояти хокимининг қарорига асосан вилоят бўйича шаҳар автобус транспорти хизматлари 42,9 фоиз ҳамда йўналишли такси хизматлари нархи 11,1 фоизга кўтарилди. Шунингдек, Фарғона вилояти ҳудудида ҳам йўналишли такси хизматлари ўртача 9,4 фоизга қимматлашган.

Йўл харажати ҳужжатлари нархининг юқорилаши ва Швейцария франкининг сўмга нисбатан бироз ошиши ҳисобига темир йўл транспорти хизматлари нархлари бироз кўтарилди. Ўзбекистон миллий валютаси курсининг еврога нисбатан мустаҳкамланиши натижасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК чипталари нархлари бирмунча арзонлашди.