Создать публикацию

Uz

Ҳиндистонда йирик йўл-транспорт ҳодисаси 45 кишининг умрига зомин бўлди


Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида йўловчи автобуси жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 45 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда India TV хабар берган.

Фото: India TV
Фото: India TV


Телеканал маълумотига кўра, воқеа якшанба куни тонгида рўй берган. 200 метр баландликдан қулаган автобус икки бўлакка ажралиб кетган.

Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган, жароҳатланганлар шифохонага олиб кетилган, айни вақтда 8 киши шифохонага жойлаштирилган.

Ҳозирча ҳодиса сабаблари маълум эмас.

Фото: India TV
Фото: India TV