Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқарувчи яна бир корхона иш бошлади

 

Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқарувчи яна бир корхона иш бошлади
Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқарувчи яна бир корхона иш бошлади


Россия Федерацияси тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road Building Techniques корхонаси Тошкентда Б10М булдозерини йиғишни бошланди


Ўзаро келишувга кўра, корхона йил давомида Челябинск трактор заводининг тракторларининг бутун бошли партиясини йиғишни бошлайди. Шартномага кўра икки турдаги механик трансмиссияли Б10М ва Т10МБ тракторлари тайёрланади.


«Ўзбекистоннинг тракторсозлик бўйича ишлаб чиқариш базаси мавжуд, тажрибали мутахассислари бор. Ҳозир ўзбек корхонаси йиғиш технологиясини такомиллаштирмоқда ва сертификация масалаларини ҳал қилмоқда. Шундан сўнг тракторга махсус ёрлиқ қўйилади ва у Ўзбекистон-Россия маҳсулотига айланади. Бу техника импорт ҳисобланмайди ҳамда халқаро тендер ва танловларда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулоти сифатида тақдим этилади», дейди компания вакили.


Ҳозирга қадар Челябинск трактор заводи Беларус, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда йиғиб келинаётган эди. Ўзбекистон бу рўйхатда бешинчи бўлиб қўшилди.