Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда 2018 йил 15 июлдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Шавкат Мирзиёев «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йилнинг 15 июлидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 баробар оширилади.

Шу санадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

Иш ҳақи — ойига 184 300 сўм;

Ёшга доир пенсиялар — ойига 360 460 сўм;

Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 360 460 сўм;

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.

Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.