Создать публикацию

Uz

Озарбайжон таҳликали ҳолат билан юзлашди. Мамлакат тўлиғича электрсиз қолди

 

3 июль куни эрталаб бутун Озарбайжон тўлиғича электрсиз қолди. Баку расмийларига кўра¸ кун давомида мамлакат бўйлаб электр узатиш босқичма-босқич қайта тиклана бошлаган.

Расмийларга кўра¸ бутун мамлакатнинг электрсиз қолишига Мингачевир шаҳридаги ГЭСда юз берган кучли портлаш сабаб бўлган.

Президент идорасининг билдиришича¸ ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилгани ортидан электр совутгичлардан фойдаланиш ҳам кескин ошган ва электр тармоқлари бунча босимга дош бера олмай қолган.

Бир неча соатлик узилишдан сўнг пойтахт Бокудаги стратегик иншоотлар¸ хусусан¸ касалхона¸ ҳарбий база¸ метро¸ аэропорт ва телеканалларга электр узатиш қайта тикланган.

Энергетика вазири мамлакат бўйлаб барча стратегик муҳим объектларнинг электр тизимига қайта уланганини билдирди.