Создать публикацию

Uz

Оҳангарон шоссесининг бир қисми ёпилади

 

4 июль куни йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан Бектемир туманидаги Оҳангарон шоссеси участкаси транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.

Йўл бир йўналишда Ҳусайн Байқаро кўчасидан Тошкент ҳалқа йўлигача (Роҳат айланмаси) ёпилади. Айланиб ўтиш Ҳусайн Байқаро кўчаси орқали амалга оширилади.