Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда йирик чой плантацияси ташкил этилади

 

Ўзбекистонда йирик чой плантацияси ташкил этилади
Ўзбекистонда йирик чой плантацияси ташкил этилади


Айни кунларда «Чой етиштиришни ташкил этиш ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғриси»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида маълум килинган


Қарор билан Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.


Марказнинг асосий вазифаси чой уруғлари ва кўчатларини тайёрлашни ташкил қилиш, бу соҳада меҳнат қилаётган фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва йирик саноат чой плантацияларини ташкил қилиш ҳисобланади.