Создать публикацию

Uz

8 июль куни Ўзбекистонда иссиқлик ҳарорати рекорди янгиланади


Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 июль куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 24-26, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 25-30, кундузи 40-45, чўл ҳудудларида 44-45 даражагача иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 25-30, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари.Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Маълумот учун, 40 даража иссиқдан юқори об-ҳаво шароити Ўзбекистон иқлими учун бегона ҳолат эмас. Масалан, 2017 йил июль ойида ҳам шундай ҳаво ҳарорати кузатилган. 2015 йил июль, 2013 йил август ойи бошида ҳам Ўзбекистонда жазирама бўлганди. 

Тошкент шаҳридаги об-ҳавонинг энг иссиқ даражаси 1997 йил 18 июлда, яъни 20 йил илгари қайд этилган. Ўшанда кундузи қуёш нурлари 44,6 даражагача қиздирганди.