Создать публикацию

Uz

14 киши аэропортда нимадан заҳарланди?


14 киши  аэропортда нимадан заҳарланди?
14 киши аэропортда нимадан заҳарланди?


Якшанба куни Варшава аэропортида заҳарли ҳид тарқалиши оқибатида 14 нафар аэропорт ходими заҳарланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳид 36 та бочкага жойланган фенилацетонитрил моддасидан тарқалган. Заҳарли ҳид Фредерик Шопен номли аэропортнинг бош юк терминали орқали атрофга тарқалган.

Заҳарланган одамлар кўнгил айниши ва бош оғриғидан шикоят қилишган, уларнинг ҳаммаси касалхонага ётқизилган. Айни вақтда кимё назоратининг махсус гуруҳи бинода зарартирлантириш ишларини олиб бормоқда.

Аэропорт матбуот котиби Хуберт Войчеховскийнинг хабар беришича, йўловчиларга ҳеч қандай зиён етмаган.

Manba: darakchi.uz