Создать публикацию

Uz

Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси 100 ёшга тўлади

Жорий йил 12 июл куни Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси (собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти) ташкил этилганига 100 йил тўлади. Шу муносабат билан 11-12 июль кунлари Қуролли Кучлар академиясида тантанали тадбир ўтказилади.

Олий ҳарбий таълим муассасадан етишиб чиққан кўплаб ўз касбининг моҳир билимдони бўлган офицер ва генераллар Қуролли Кучлар фахрига айланган. Бугун мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси Қуролли Кучлар академиясига айлантирилган бўлиб, уни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар изчил давом эттириляпти.

Қутлуғ сана муносабати билан ташкил этиладиган тадбир доирасида 11 июль куни халқаро ҳарбий-илмий конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда олий ҳарбий таълим муассасасининг Қуролли Кучлар ва Ватан ҳимояси учун офицер кадрлар тайёрлашдаги тарихий ҳиссаси ҳақида сўз боради.



Билим юрти тарихи ҳақида тайёрланаётган китоб, буклет, ҳужжатли фильм, видеороликлар ҳамда эсдалик совғалари байрамга муносиб туҳфа бўлади. Таълим муассасаси собиқ битирувчилари, фахрийлар ҳамда тадбир меҳмонлари учун академия бўйлаб экскурсиялар ташкил қилинади.