Создать публикацию

Uz

ИИВ огоҳлантиради: Нотанишларга хонадон эшигини очманг!

 09.07.2018 18:06   0  260 

ИИВ огоҳлантиради: Нотанишларга хонадон эшигини очманг!
ИИВ огоҳлантиради: Нотанишларга хонадон эшигини очманг!

Фото: «kikonline.ru»

Шу йилнинг 8 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган фуқаро В.У. исмли аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 7 июль куни аёлнинг уйига эски буюмларни сотиб олиш учун келган Жиззах шаҳрида яшовчи Ф.Ҳ. амалга оширгани маълум бўлди. Жиноятчи аёлнинг нафақа пули олганлигини билиб, ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида В.У.нинг бошига болға билан уриб, қасддан ўлдирган. Жиноятчи қўлга олинган.

Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан нотаниш одамларга хонадони эшигини очмаслигини сўраган.

«Агар улар турли ташкилотдан келганлиги хусусида сўз очиб, уйингизга кириш истагини билдирса, шахсини тасдиқловчи махсус гувоҳномаларини кўрсатишини талаб қилинг! Огоҳ бўлинг!», дейилади хабарда.

Manba Xabaruz