Создать публикацию

Uz

Бедарак йўқолган 26 ёшли йигит қидирилмоқда


12 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи З.Ф. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 11 июль куни бирга яшовчи 26 ёшли жияни Зафар Нажмиддинов бошқарувидаги давлат рақами 01 D 081 АВ бўлган “Нексия” русумли автомашинани уйидан ҳайдаб чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Уни қидириб топиш чоралари кўрилган, деб ёзмоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда ким Зафар Нажмиддинов ва унинг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 D 081 АВ бўлган “Нексия” русумли автомашина ҳақида маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимлари ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.