Создать публикацию

Uz

Тошкент шаҳар ҳокими ўзига ва командасига пора керак эмаслигини айтиб ўтди

 

Қонунчилик палатаси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров Тошкент шаҳар ҳокимининг коррупция борасидаги огоҳлантиришига муносабат билдирди.

Депутат Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан қуйидагича иқтибос келтирган:

«Ҳокимликлар, айёр ўйинлар қилишни бас қилинг. Яна бир бор огоҳлантираман. Ер берилиши шаффоф ва коррупциясиз бўлиши керак. Менга ва командамга пора керакмас. Ёки Президентимизни тушуниб, елкама-елка ёнида туриб, катта мақсадимизга бирга эришамиз, халқни рози қиламиз, ёрқин келажагимизни яратамиз. Ёки йўқ бўламиз».

Алишер Қодировга кўра, «Ҳар бир раҳбар шундай фикрласа, бизни ҳеч ким тўхтатолмайди!»