Создать публикацию

Uz

Молия вазирлиги 2018 йилнинг биринчи ярмида 279,2 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний харажатларни аниқлади


Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Бошқарма томонидан жами 2 837 та назорат тадбири ўтказилди. 2 334 та ҳолатда молиявий интизомга риоя қилинмагани фош этилди. 2018 йилнинг биринчи ярмида 279,2 миллиард сўмнинг нотўғри сарфлангани маълум бўлди. Шундан камомад ва ўзлаштиришлар 35,9 миллиард, ноқонуний харажатлар 122,6 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан 120,7 миллиард сўмнинг мақсадсиз сарфлангани аниқланди.

Нотўғри сарфланган 56,8 миллиард сўм белгиланган тартибда тикланди. 1 547 та ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.