Создать публикацию

Uz

Тошкентда автомобилларида чиқиб кетиб бедарак йўқолган инсонлар қидирилмоқда

 

Тошкент шаҳрида уч нафар шахс ўз автомобилларида номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матубот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида “Future Road Taxi” МЧЖ ишчиси ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 1 июль куни мазкур корхона ҳайдовчиси, 1984 йилда туғилган Дилмурод Воҳидов бошқарувидаги давлат рақами 01 534 TTF бўлган “Нексия” русумли автомашинасида МЧЖ биносидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 13 июль куни фуқаролардан бири ИИБга мурожаат қилиб, 12 июль куни ўғли, 1996 йилда туғилган Сардор Шербоев бошқарувидаги давлат рақами 01 А 459 СВ бўлган “Дамас” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 13 июль куни Авиасозлар даҳасида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 11 июль куни 20 ёшли ўғли Шахзод Абдуллажонов давлат рақами 01 Р 280 WA бўлган бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлигини маълум қилган.

Йўқолганларни қидириб топиш чоралари кўрилган.

Юқорида исмлари қайд этилган фуқаролар ва уларнинг бошқарувида бўлган автомашиналар ҳақида бирон маълумотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралмоқда.