Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда электромобиллар учун илк қувватлантириш станцияларини Siemens қуриши мумкин

 

Ўзбекистонда электромобиллар учун илк қувватлантириш станцияларини Siemens қуриши мумкин
Ўзбекистонда электромобиллар учун илк қувватлантириш станцияларини Siemens қуриши мумкин


Siemens Tashkent City’да электромобиллар учун қувватлантириш станциялари қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uz компания хабарига асосан ёзмокда


Компания 17 июль куни «Тошкент Сити» ХИМ дирекцияси ва лойиҳа инвесторлари учун ўз ечимлари тақдимотини ўтказган.


Бу, хусусан, ақлли электр таъминоти тизими, бинолар хавфсизлиги ва интеграциялашган автоматлаштириш тизимлари, шунингдек, ақлли автотураргоҳлар ҳамда бошқарув, йўл ва пиёдалар ҳаракати бўйича ечимлардир. Электромобиллар учун қувватлантириш станциялари бўйича ҳам ечимлар тақдим этилган.


Хабар қилинишича, Siemens бинолар ва шаҳар инфратузилмаси муҳандислик тизимларининг барча босқичлари учун комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр эканлиги айтилган.