Создать публикацию

Uz

Эр-хотинлар ажрашиб кетишини қийинлаштиришнинг "янгича усули" ўйлаб топилди

 

Эр-хотинлар ажрашиб кетишини қийинлаштиришнинг "янгича усули" ўйлаб топилди
Эр-хотинлар ажрашиб кетишини қийинлаштиришнинг "янгича усули" ўйлаб топилди


Республика ҳукумат раҳбарлари эр-хотин ажрашиб кетишини қийинлаштириш мақсадида атайин ажрашиш учун давлатга тўланадиган бож миқдорини тўрт баробарга оширишга қарор қилди


Агар илгари ажрашиш ниятида бўлганлар энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида (92, 150 сўм) давлат божи тўлаб келган бўлса, энди 368 минг 600 сўм пул тўлайди.


Иккинчи марта ажрашиш истагида фуқаролик судига ариза берганлар эса шу кунга қадар 221 минг 160 сўм бож тўлаган бўлса, бундан буён 737 минг 200 сўм миқдорида давлат божи тўлайди.


Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг ўзида жами 32 минг жуфтлик ажрашиш ҳақида судга ариза тақдим этган. Уларнинг 58 фоизи 8 йилгача бирга ҳаёт кечирган. Беш минг нафардан ортиқ ажрашган жуфтликлар, яъни, ажрашиш учун ариза берганларнинг 16, 2 фоизи биргаликда 2-3 йил, 5, 5 минг, ёки 17, 3 фоизи 4-5 йил атрофида биргаликда умргузаронлик қилган.


Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, ажрашган оилалар сони 2016 йилга нисбатан 8 фоизга кўпайган