Создать публикацию

Uz

Миллиардер Алишер Усмонов «Арсенал»даги улушини сотиб юборади

Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўзига тегишли бўлган 30 фоиз акциясини сотиши мумкин, деб  хабар борди Financial Times.


Фото: «ТАСС»

Усмоновнинг «Арсенал»даги акциялари улуши 30,04 фоизни ташкил этади. Аввалроқ миллиардер клубнинг бошқарув пакетини жамоанинг асосий эгаси ҳисобланадиган америкалик тадбиркор Стэн Кронкедан сотиб олишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо Кронке «Арсенал»нинг ўзида бўлган 67 фоиз акциясини сотишдан бош тортган ва томонлар келишувга эриша олмаган.

Қайд этилишича, Усмонов Кронкенинг улуши учун 1,3 миллиард доллар таклиф этишга тайёр бўлган. Шу боисдан Алишер Усмонов жамоадаги улушини сотиб юборишни хоҳламоқда.

Маълумот учун россиялик миллиардер илк бор «Арсенал» акцияларини 2007 йилда сотиб олган. 2016 йилга келиб эса клубдаги ўз улушини 30 фоизга етказган