Создать публикацию

Uz

Қаршида танишини аввал машинасида уриб, сўнгра тепиб ўлдирган шахс қўлга олинди

 

Қарши шаҳрида таниши билан жанжаллашиб уни машинасида уриб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Воқеа 24 июль куни юз берган. Қарши шаҳрида яшовчи яшовчи З.Э. таниши Б.Қ. билан телефон орқали ўзаро жанжаллашиб кетаётган вақтида уни йўл четида турганини кўриб қолади.

У ўзининг “Нексия” русумли автомашинаси билан уни уриб, бу ҳам етмагандек, автомашинадан тушиб, турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.

Натижада Б.Қ. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

З.Э. эса қўлга олинган.