Создать публикацию

Uz

Алишер Усмонов ўз бойликларини бошқа ерга кўчирмоқда

 

Кипрда жойлашган USM Holdings компанияси 100 фоиз активларини Россиянинг “Холдинговая компания ЮэСэМ” фойдасига ўтказиш бўйича битим имзолади, деб хабар қилмоқда “Коммерсант” нашри.

USM Holdings компаниясининг бош акциядори (49 фоиз) Алишер Усмонов бўлиб, ушбу компания Россиянинг “Металлоинвест” ХК ва “Мегафон” алоқа операторини акцияларининг бошқарув пакетига эгалик қилади.

“Биз ушбу реструктуризацияни, Россияда эълон қилинган миллий иқтисодни офшор ҳудудлардан чиқариш сиёсати доирасида амалга оширдик. USM компанияси мамлакатнинг етакчи корхоналаридан ҳисобланади. Активларни Россия ҳудудига ўтказиш келажакда Россия иқтисодини ривожлантиришга хизмат қилади”, - дейилган USM Директорлар кенгаши аъзоси Иван Стрешинский расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 2015 йилда бизнесменларга хорижий ва офшор ҳудудларда сақланаётган капиталларини Россияга қайтаришни таклиф қилган эди. Шу билан бирга Путин ушбу даромадларнинг барчаси қонуний ҳисобланиши ва ҳуқуқни сақлаш органлари тoмонидан таъқиб қилинмаслигини ваъда берган эди.