Создать публикацию

Uz

Наманганда 7-синфда ўқийидган ўқувчиси қиз фарзанд кўрди

 

Яқинда турли хорижий ОАВларда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 7-синф ўқувчисининг фарзанд кўргани ҳақидаги хабар чоп этилди. Ижтимоий тармоқларда мазкур хабар кенг муҳокама қилинди. «Даракчи» газетаси мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида журналистик суриштируви ўтказди.

Газетада ёзилишича, чиндан ҳам жорий йилнинг 6 июль куни Наманган вилояти Чортоқ тумани туғруқ бўлимида 7-синф ўқувчиси фарзандини дунёга келтирган. Ҳозирда гўдак туман васийлик ва ҳомийлик кенгаши назоратига олинган. Бевосита жавобгарлик айнан мана шу кенгаш зиммасида. Қиз эса ота-онаси жавобгарлигида. Исми сир сақланаётган қизнинг отаси қўшни мамлакатга тирикчилик учун ишлагани кетган. Она эса кунлик ёлланма ишлар билан банд.

Қайд этилишича, қиз ўта содда ва ишонувчан. Ўз навбатида ота-онаси ва катталар томонидан бироз назоратсизликка йўл қўйилган. Ушбу ҳолат бўйича айни пайтда туман ИИБ тергов бўлими томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Газета мухбири ҳолат юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудираси Шоҳиста Турғунова билан суҳбатлашган.

«Юқорида келтирилган воқеа ҳақиқатдан ҳам кузатилгани рост. Аммо воқеа юзасидан тарқатилган маълумотларнинг аксарияти бўрттирилган. Масалан, айни шу масала бўйича туман ўқитувчиларининг таътилдан чақириб олиниши. Тўғри улар чақириб олинди, аммо бунга воқеа сабаб эмас. Ўқитувчиларнинг ёз концепцияси асосида ота-оналар ёзги таътил кунларида фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун амалга оширган чора-тадбирлари билан танишиш, ўқувчиларнинг ўзлари билан ҳам суҳбатлашиш мақсадида фақат икки кунга ишга ўз ихтиёрлари билан жалб этганмиз.

Айнан воқеага тўхталишни истамайман. Чунки бу ерда ёшлар келажаги турибди. Фақат бир маълумотни айтишим мумкинки, қиз ўқийдиган мактаб раҳбари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган», — дейди Шоҳиста Турғунова