Создать публикацию

Uz

Фарғонадан топилган жасаднинг қотили аниқланди

 

27 июнь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жасад топилганлиги ҳақида хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати.

“Жарариқ” МФЙда яшаган муқаддам судланган С.Т.нинг жасади “Олтиариқ” МФЙ ҳудудидаги зовур ёқасидан целофанга ўралган, ерга чала кўмилган ҳолда топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи Ш.Э. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.