Создать публикацию

Uz

Олмалиқ кон-металлургия комбинатига раҳбар тайинланди

 

Абдулло Халмуродович Хурсанов “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

А.Хурсанов бунга қадар “Ўзбекистон метталургия комбинати” акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори вазифасида фаолият юритаётган эди.

Шунингдек, “Ўзбекистон метталургия комбинати” АЖ бошқарувининг раиси – бош директори вазифасини бажарувчи сифатида Тохиржон Турсунбоевич Азаматов тайинланди.

Т.Азаматов шу кунга қадар “Ўзбекистон метталургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.