Создать публикацию

Uz

​Буюк Британия​ университетларини тамомлаган​ Раҳматилло Қаршиев «Maxсустранс» директори этиб тайинланди​

 

Раҳматилло Қаршиев «Maxсустранс» давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

У бунга қадар Hyundai Engineering хорижий корхонаси инспектори вазифасида ишлаган.

Раҳматилло Қаршиев 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2001 йилда Болтон, 2006 йилда Соутгемптон Солент университетларини (Буюк Британия) тамомлаган.