Создать публикацию

Uz

Абитуриентлар имтиҳон натижаларини Telegram орқали билишлари мумкин


Абитуриентлар Ўзбекистон олий ўқув юртларига топширилган имтиҳонларнинг натижаларини мобил телефон орқали Telegram иловасида билиб олишлари мумкин, деб хабар берди Click компанияси.

Давлат Тест Маркази билан ҳамкорликда туширилган хизмат ёрдамида бугунги кундан бошлаб тест натижаларини билиб олиш мақсадида сўров юборилиши мумкин.

"Натижалар ошкор қилинишидан аввал қабул қилинган сўровларга биринчи навбатда ишлов берилади. Абитуриентлар имтиҳонларнинг аниқ санасини, жойини ва вақтини, ўз паспортининг рақамини http://testday.dtm.uz/ сайтида киритиб билиб олишлари мумкин”, — дейилади хабарда.

Сўровлар Telegram бот, Click Uzbekistan иловаси ёки USSD-меню орқали юборилиши мумкин. Хизмат нархи 2300 сўм.

Ўзбекистонда 1 августдан олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланди. Имтиҳонлар 15 августгача давом этади.