Создать публикацию

Uz

Тошкент вилоятида 3 қўшнисининг турли ёшдаги фарзандларини ўлдирган қотил умрбод қамалди

 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган Зоҳид Отабековни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Аввалроқ тергов жараёнида Зоҳид Отабеков (1988 йилда туғилган, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Хонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган) вояга етмаган Ш. М. (2003 й. т.), Ё. У. (2005 й. .) ва О.С.ни (2014 й. т.) қасддан ўлдириб, уларнинг жасадларини ўз ҳовлисига кўмгани аниқланган эди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисм «а» ва «в» бандлари бўйича (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсни ва айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни) жиноий иш қўзғатилди.

Жиноят тафсилотлари бугун Ўзбекистон 24 телеканалида Тошкент вақти билан 18:10 да эфирга узатиладиган «Қонун номи билан» кўрсатувида эфирга узатилади.