Создать публикацию

Uz

Ўзбекконцерт” тўйларда ижро этиш тавсия этиладиган қўшиқлар рўйхатини тузади

 

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тўйларда ижро этиш тавсия қилинадиган қўшиқлар рўйхатини тузишга қарор қилган. Бу ҳақида муассаса ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, ижро этиш тавсия этиладиган қўшиқлар рўйхатини тузишда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. "Ўзбекконцерт" таклифларни сайт ёки телефон орқали қабул қилишга тайёр.

"Азиз юртдошлар! “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада сизнинг таклифларингиз муҳим аҳамиятга эга. Сиз тўй-ҳашамларда қайси йўналишда ва қандай ижро услубида куйланган қўшиқларни тинглашни истайсиз? Ушбу сўровнома бўйича ўз таклифларингизни uzbekkonsert.хm@umail.uzёки +998951942323 телефон рақамига очилган телеграм мессенжерига юборишингизни сўраймиз", - дейилган хабарда. 

Бироз олдин “Ўзбекконцерт” тўйларга таклиф қилиш тавсия этиладиган хонандалар рўйхати ва нархларини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилган чоралар Ўзбекистонда аҳоли орасида тўйлар учун ортиқча сарф-харажатларни камайтириш, уларни камтарона равишда ўтказишни тарғиб қилиш сиёсати доирасида амалга оширилмоқда.