Создать публикацию

Uz

Алишер Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўз акцияларини қанчага сотгани маълум бўлди

 

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов америкалик спортмагнати Стен Кронкега Лондоннинг "Арсенал" клубидаги ўз акцияларини 712 миллион долларга сотиб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар қилган.

Клубнинг деярли 98 фоиз акцияси Кронке қўл остида бўлади.

Шунингдек, Кронке АҚШда баскетбол жамоаси (Denver Nuggets), футбол клуби (Colorado Rapids), хоккей жамоаси (Colorado Avalanche) ва америкача футболдаги профессионал клубга (Los Angeles Rams) эгалик қилади.

Алишер Усмонов ҳам "тўпчилар" назоратини бутунлай ўз қўлига олиш мақсадида бир неча бор америкалик ишбилармон билан музокара ўтказган эди. Афсуски, бу музокаралар бесамар якунланган.