Создать публикацию

Uz

Бир ҳафта ичида 27 нафар ўзбекистонлик автоҳалокатлар натижасида ҳалок бўлди

 

Ўзбекистонда бир ҳафтда ичида 180та ЙТҲ содир бўлди, уларда 27 киши ҳалок бўлди 177 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, ўтган ҳафта давомида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 84 977 та қоидабузарлик аниқланган.

Улардан 40 701таси – қўпол қоидабузарлик тоифасига киради. Хусусан, 1 568 таси – транспорт востасини маст ҳолатда бошқариш, 11 944 таси - тезликни ошириш, 1161 таси – светофордан ўтиш қоидаларини бузиш ва 12402таси – одам ташиш қоидасини буиш.

Ундан ташқари транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 668 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 870 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 14 946 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.