Создать публикацию

Uz

Андижонда 1 милард сўм маблағни алдов йўли билан ўзлаштириб олган фирибгар қамалди

 

2018 йил 6 июль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари айбли деб топилган Улукова Лазокатхон Саидакбаровна ва Умирзаков Улуғбек Шухратбек ўғлига оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.

Улукова Лазокатхон Саидакбаровна жиноят содир этиш йўлига кириб, ўзгаларнинг пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиш ва шу йўл билан бойлик орттириш мақсадида жиноий режа тузган. 

Л.Улукова томонидан ўйланган жиноий режалари пластик картада бўлган пул маблағларини фоизсиз нақдлаштириб бериш салоҳиятига эга экани ҳақида аҳоли орасида ёлғон уйдирмаларни бошқа шахслар орқали тарқатган.

Бироқ, Л.Улукова ўзининг ғараз ва бошқа паст ниятларда қурилган жиноий режаларини бир ўзи амалга ошира олмаслигини тахмин қилиб, шаръий турмуш ўртоғи Умирзаков Улуғбек Шухратбек ўғлини банк тизимида фаолият кўрсатиб келишини, ўзини гилам савдоси билан шуғулланувчи танишлари орқали пластик картада мавжуд бўлган нақд пулсиз шаклдаги пул маблағларини нақдлаштириб бериши мумкинлигини айтиб, 40 дан ортиқ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб у орқали уларга тегишли бўлган банк пластик карталарида мавжуд бўлган пулларни судда аниқлаган ҳолатларга кўра, фуқаролардан пластик картасида мавжуд бўлган пул маблағларини дастлабки 6 фоиздан, сўнг фоизсиз нақдлаштириб беришини айтиб олиб, ўзлари эса 20-25 фоиздан нақдлаштиришган. 

Тергов натижасида жабрланувчиларнинг аксарияти 2016 йилда уларнинг уйлари бузилганини, ҳокимият томонидан уларга бузилган уйлари учун банк пластик карталарига пул тушириб берилганини, у пулларини нақдлаштириш учун Л.Улукова ва У. Умирзаковга топширишгани маълум бўлди.

Судланувчилар эса нақдлаштирилган умумий суммаси 1 миллиард сўмдан ортиқ (1 050 470 889) пул маблағларини қайтариб бермасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлар.

Суд ҳайъати, судланувчиларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар масаласини муҳокама қилиб, судланувчи Л.Улукова ва У.Умирзаковдан солидар тартибда жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар ундирилиши белгиланди.

Суд ҳукмига кўра, Улукова Лазокатхон Саидакбаровнага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан 6(олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, судланувчи Умирзаков Улуғбек Шухратбек ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан 5(беш) йил муддатга озодликдан маҳрум килиш жазоси тайинланди.