Создать публикацию

Uz

Ўзбекистонда автомобилларни тонировка қилиш билан қайси корхона шуғулланиши маълум бўлди

 

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилинишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, рухсатнома Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади.

Енгил автотранспорт ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари эса «Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан амалга оширилади.

Рухсатнома олиш учун зарур бўладиган маълумотлар ва ҳужжатлар намунаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Шунингдек, Низом билан рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатини бериш тартиблари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, рухсатнома 1 йил муддатга берилади, эгаси уни амал қилиш муддати тугашидан олдин фойдаланишдан воз кечган тақдирда, тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди.