Создать публикацию

Uz

Тошкентда аёлнинг юзига кислота сепганлар ушланди

 

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 29 июнь куни номаълум шахслар Чилонзор 11-даҳасида безорилик оқибатида Л.К. исмли аёлнинг юзига кислота суюқлигини сепиб юбориб, жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Л.К. эса касалхонага ётқизилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи Н.А., Ш.Н., Д.А. ва Ҳ.А.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган