Создать публикацию

Uz

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига янги ректор тайинланди

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 декабрь кунги фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Шуҳрат Акмалович Ёвқочев ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, академия ҳузурида магистрлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш, исломшунослик фанлари магистри, фалсафа доктори ва исломшунослик фанлари доктори илмий даражаларини бериш бўйича Ихтисослашган илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Ислом академияси ҳузурида магистратура (2 йил), таянч докторантура (3 йил) ва докторантура (3 йил) фаолият юритади. Ўқиш ва илмий машғулотлар контракт-грант асосида ташкил қилинади.