Создать публикацию

Uz

Абдулла Арипов янги очиладиган университетни бориб кўрди

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида очилиши режалаштирилган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлди.

Бу ҳақда ўзининг Facebook'даги саҳифасида университет ректори этиб тайинланган Шерзод Қудратхўжаев маълум қилган.

"Университет учун яхши кун бўлди", - деб изоҳ қолдирган Қудратхўжаев.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Бош вазирига президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахидов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Вазир ўринбосари Мираббос Иноятовлар ҳамроҳлик қилишган.

"Талим жараёни, янги технологияларни жорий этиш, талабаларга қулай шароитлар яратиш ва бошқа қатор масалалар хақида юракдан ва батафсил гаплашдик", - деб ёзган Қудратхўжаев.