Создать публикацию

Uz

20 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9 даража илиқ, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ, Устюртда кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ, чўл ҳудудларида кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.