Создать публикацию

Uz

Тошкентда фуқаро ички ишлар органлари ходимига пичоқ билан тан жароҳати етказди

 

31 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Д.Г. уйида жанжал қилаётганлиги ҳақидаги хабарга асосан воқеа жойига уч нафар туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари етиб келган.

ИИВ ахборот хизматининг хабар қилишича, бошқарма ходимлари фуқаро Д.Г.ни тартибга чақирган вақтларида у уйидан пичоқ олиб чиққан ва ходимларни ўлдириш билан қўрқитиб, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Шунингдек, у ходимлардан бирининг юзига қўллари билан уриб жароҳат етказган.