Создать публикацию

Uz

Видео: Ислом Каримовнинг армони онаси билан боғлиқми?


Видео: Ислом Каримовнинг армони онаси билан боғлиқми?
Видео: Ислом Каримовнинг армони онаси билан боғлиқми?


Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг волидаси Санобар Каримова (1902–1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаётларини уларнинг тарбиясига бағишлаган инсон бўлган.

 

Бу ҳақда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондинининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида видеолавҳа жойлаштирилди.

 

Ушбу саҳифадаги хабарда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳамиша онасини катта меҳр билан ёдга олгани ва онасининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлагани айтилган.

 

Ислом Каримов болалик чоғлари онаси бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишини айтиб ўтгани, Санобар Каримованинг ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганини сўзлаб берганди.

 

Ушбу маълумотлар Ислом Каримов фондининг “Facebook”даги саҳифасида ёритилган.